Калифорниянинг KCRA янгиликлар канали АҚШдаги энг баланд тўғоннинг вертолётдан туширилган тасвирларини тақдим этди. У яқин вақт ичида қулаши мумкин.

Оровилл кўлида жойлашган тўғон ёмғирлар туфайли асосий ва қўшимча сув ташлаш тизимининг емирилишга яқин турибди. Агарда фалокат рўй берса, яқин орада жойлашган шаҳарлар сув остида қолади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳукумат тўғоннинг қулаши хавфи туфайли тахминан саккизта аҳоли пунктида яшовчи 190 минг кишини дарҳол хавфсиз жойга кўчириш ҳақида эълон қилган.