АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Oroville тўғонининг чекка қисмларида жиддий бузилишлар туфайли дарҳол хавфсиз жойга кўчирилиш ҳақида эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Oroville яқинидаги фуқароларни дарҳол хавфсиз жойга кўчириш эълон қилинди», - дея айтиб ўтди маҳаллий шериф. Унинг таъкидлашича, сув чиқариб ташлаш тизимининг емирилиши кўлдан жуда катта ҳажмдаги сувнинг назорат қилинмайдиган даражада отилиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Маҳаллий амалдорлар эвакуация ўқув машғулоти эмаслигини таъкидлашган.

Кўлдаги сув ҳажми тахминан 4,3 миллиард куб метрга тенг.