Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари "Фрот қалқони" операцияси давомида Суриянинг Ал-Боб шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан ишлатилувчи кўплаб туннелларни йўқ қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги Анқарадаги ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди

Таъкидланишича, Фрот дарёси сувидан экин ерларини суғориш учун 15 йил аввал қурилган туннеллар йўқ қилинган.

Манбанинг қўшимча қилишича, бунинг оқибатида Ал-Бобда катта талофатларга учраётган жангариларнинг ҳаракатланиш майдони торайган.