Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ATP рейтингида яна юқорилади. Австралия Очиқ чемпионатидан кейин у кучли юзликка қайтганди, 2 ҳафта муқаддам олдин у 80-поғонага, 1 ҳафта олдин эса 77-поғонага жойлашди.

Бу ҳафтада янгиланган рейтингда Денис Истомин яна бир поғона юқорилаб, 76-ўринга чиққан.

Дэвис кубогида Ўзбекистон термасини кейинги босқичга олиб чиққан Истомин айни кунларда Нидерландияда. У Роттердам шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирнинг илк ўйинида британиялик Аляж Беденега имкониятни бой бериб қўйди. Мусобақа ташкилотчилари Австралия Очиқ чемпионатида ўзини кўрсатган спортчини имтиёзли йўлланма билан олиб қолишга қарор қилишди.

Эндиликда, Истомин навбатдаги босқичга йўлланма олиши учун Аляж Беденега қарши яна бир бор кортга чиқади. Беллашув 13 февраль тунида бўлиб ўтади.

ATP’нинг кучли ўнлиги эса қуйидагича:
1 (1). Энди Маррей (Буюк Британия) – 11 540.
2 (2). Новак Жокович (Сербия) – 9825.
3 (3). Станислас Вавринка (Швейцария) – 5695.
4 (4). Милош Раонич (Канада) – 4930.
5 (5). Кей Нисикори (Япония) – 4625.
6 (6). Рафаэль Надаль (Испания) – 4295.
7 (7). Марин Чилич (Хорватия) – 3470.
8 (8). Доминик Тим (Австрия) – 3405.
9 (10). Роджер Федерер (Швейцария) – 3260.
10 (9). Гаэль Монфис (Франция) – 3145.