Австралиянинг Бердсвилл шаҳридан бўлган полициячи ўзининг хизмат машинаси капотида тухум пиширди. Тухум пишириш жараёни видеога олиниб, Квинсленд штати полиция бошқармасининг Facebook‘даги саҳифасида жойлаштирилди.

Mashable нашрининг таъкидлашича, ролик суратга олинган куни шаҳарда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 41 даражагача кўтарилган.