Бангладешда истиқомат қилувчи 8 ёшли Меҳенди Ҳасан доимий равишда уйда ўтиради. Бунга унинг камёб касаллик билан оғриши сабабдир – у болани тошга айлантириб қўйди. Бола нимага қўл теккизса, бу унга жуда кучли оғриқ беради. 

Ҳасаннинг юзи одатий кўринишга эга бўлса-да, танасининг бошқа барча қисми қатқалоққа эга, бу боланинг ҳаракат қилиши ва қўлларига турли буюмлар олишига ҳалал беради.

Боланинг онаси ҳукумат ва барча маҳаллий касалхоналарга ташхис қўйиш ҳамда бу касалликни даволаш бўйича мурожаат қилган. Ҳасан 12 кунлик бўлганида, ота-онаси унинг терисида кичик тошмани аниқлашди, бироқ бунга эътибор қаратишмаган. Бу ҳолат бутун танага тарқаб кетгач, ота-она ўз фарзандини шифокорлар кўриги бўйлаб олиб юра бошлади. "Шифокорлардан ҳеч бири бу касаллик нима эканини била олмади. Улар бу камёб хасталик экани ҳамда уни даволаб бўлмаслигини айтишди", - дейди Ҳасаннинг отаси Абул Қалам Озод.

Ҳасан қишлоқлардан бирида даволаш муолажалари ва яхши шароитларсиз яшамоқда. Маҳаллий аҳоли вакиллари ҳаттоки унга қарашни ҳам истамайди. У терисига зарар етказмайдиган кийим кийиб, кун бўйи уйда ўтиришга мажбур.

"Мен уни даволаш учун барча имкониятни ишга соламан. Унинг азоб чекаётганини кўриш жуда ҳам оғриқли", - дейди Ҳасаннинг онаси Жаҳонара Бегим.