БМТ 9 февралда Афғонистоннинг Гилменд вилоятида толиблар жойлашган ерга халқаро коалиция берган авиазарба оқибатида камида 18 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлгани ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Америкалик ҳарбий мансабдор шахслар ўша ҳужумда АҚШ самолётлари ҳаводан 30 га яқин зарба берганини маълум қилишган. Ҳужумдан кейин Пентагоннинг ўзи БМТга операция оқибатларини тергов қилишни бошлаш илтимоси билан мурожаат қилган.

Шу билан бирга БМТда одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган зарбани қайси давлат самолётлари бергани номаълум эканлиги айтилган. Ҳалок бўлганлар оила аъзолари коалиция раҳбариятидан ушбу вазият юзасидан тушунтириш беришни талаб қилишган.

Аввалроқ НАТО "Толибон"нинг одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабаридан кейин тергов ўтказишга ваъда берган.