Smithsonian Channel'нинг YouTube канали денгиз отининг урғочиси қандай қилиб ўзидан насл қолдираётгани тасвирланган видеони жойлади. Биргина туғиш жараёнида икки мингга яқин ёш жониворлар дунёга келиши мумкин.

Денгиз отлари (Hippocampus) — игнасимонлар отрядининг суякли балиқлар туркумига мансубдир. Шунингдек, у ҳуштаксимонлар (Fistularia) ва игна-балиқлар (Syngnathidae) турига ҳам киради. Уруғланган тухумларни инкубацияси билан урғочилар шуғулланади. Бунинг учун унда махсус «наслчилик халта»си — тананинг пастки қисмида жойлашган камера мавжуд.