Американнинг Ford Motor автомобиль ишлаб чиқарувчиси Argo AI стартапига 1 млрд доллар миқдорида сармоя киритади. У муқобил (ҳайдовчисиз ҳаракатлана оладиган) автомобиллар учун «виртуал ҳайдовчилар» ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бу лойиҳа билан Google ва Uber компанияларининг собиқ ходимлари шуғулланмоқда, дейилади автоконцерн хабарида. 

Argo AI бу маблағни 5 йил мобайнида босқичма-босқич олади. Томонлар 2021 йилга келиб Argo AI технологияси қўлланиладиган Ford автомобилини тақдим этишни режалаштирган. 

Argo AI Ford компаниясига шўъба корхонаси сифатида қўшилади. Бироқ, у ўз жамоаси ва мустақиллигини сақлаб қолади, дейилади хабарда. 2017 йилда стартап 200 нафаргача ходимни ёлламоқчи экани айтилмоқда. 

Argo AI стартапига 2016 йилда Uber компаниясининг собиқ ходими Питер Рендер ва Брайн Сейлски томонидан асос солинган. Сейлски Google компаниясининг муқобил автомобиль лойиҳаси устида ишлаган эди. 

Center for Automotive Research таҳлилчиси Эрик Пол Денниснинг сўзларига кўра, у Ford компанияси билан ҳамкорлиги эълон қилинишидан аввал, Argo AI хусусида эшитмаган, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. 

Mashable порталининг ёзишича, Ford компаниясининг бу ҳаракати ушбу йўналишни ривожлантираётган Tesla, Uber, Waymo ва бошқа компаниялар қаторида қолишга уринишидир.