УЕФА ва adidas компанияси Европа чемпионлар лигасининг плей-офф ва финал ўйинида фойдаланиладиган расмий тўпнинг тақдимотини ўтказди.

Тўпнинг дизайни анъанавий юлдуз кўринишида бўлиб, у финал бўлиб ўтадиган Уэльс давлати рамзи аждаҳо тасвири билан безакланган.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар Лигасининг бу йилги финал учрашуви 3 июнь куни «Миллениум» стадионида бўлиб ўтади.