Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи капиталлашуви (бозор нархи) унинг муқобили Twitter‘никидан ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда. Хитой микроблоглар хизмати яратилаётганда айнан Twitter’дан андоза олинган. 

Хитой ижтимоий тармоғининг бозор нархи 11,3 млрд долларгача етди. Twitter’нинг нархи эса молиявий ҳисобот чоп этгандан кейин 11,1 млрд долларгача камайган.

Weibo хизмати 2009 йилда Twitter муқобили сифатида яратилган. Компания ўз акцияларини илк маротаба 2014 йилда сотувга чиқарган.