Ирландиялик муҳандис оролнинг энг эксцентрик кишиси номига даъвогарлик қилмоқда. ТАСС агентлиги шу ҳақида хабар берди

Донегол графлигидаги Рафо қишлоғида яшовчи 36 ёшли Шейн Аллен ҳар жума куни маҳаллий пабга ҳисобдан чиқарилган "Scorpio" танкида боради. У танкни бир неча йил илгари Шимолий Ирландиядаги армия мол-мулки сотилганда қўлга киритган. 

Сафар 15 дақиқадан кўп вақтни олмайди. 

Алленнинг ишонтиришича, саккиз тоннали машина минтақа транспортчиларига ташвиш орттирмайди. Танк асфальтда из қолдирмайди, бунинг устига у йўлга чиқишдан аввал синчков текширувдан ўтади. 

Бундай одат ирландияликка арзонга тушмади - бакни тўлдириш учунгина камида 450 евро керак бўлади.