Камида 16 киши Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида қурбон бўлган. Бу ҳақда Geo TV хабар тарқатди.

Телеканал маълумотига кўра, ҳодиса Панжоб штати қонунчилик йиғилиши ўтаётган ҳудуд яқинида рўй берган.

Қурбон бўлганлар полициячилар эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш худкуш террорчи томонидан содир этилган.

Бундан олдин Лаҳорда ҳукумат сиёсатига қарши намойишлар вақтида кучли портлаш рўй бергани хабар қилинганди.