Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби яримҳимоячиси Деле Аллига «Манчестер Сити» раҳбарияти жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Мanchester Еvening News нашри тарқатган хабарга кўра, «шаҳарликлар» 20 ёшли футболчи учун 89 миллион фунт стерлинг (103 миллион евро) беришга тайёр эканликларини маълум қилишган. Бу деярли Поль Погба трансфери билан тенг дегани

Маълумот учун, Алли АПЛда жорий мавсусда 24 учрашувда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.