Перу президенти Педро Пабло Кучински америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ўтказган телефон орқали музокарасида Перунинг собиқ давлат раҳбари Алехандро Толедони ватанига қайтариш бўйича сўровни ёдга олган. Бу ҳақда Andina ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

«Перу ТИВдаги манбаларнинг хабар қилишича, давлат раҳбари Кучински Дональд Трампдан Толедони Перуга депортация қилиш масаласини кўриб чиқишни сўраган. Уни бу ерда суд кутмоқда», — деб хабар қилади агентлик. 

Қайд этилишича, Трамп, ўз навбатида, перулик ҳамкасбини АҚШга таклиф қилган. 

Бундан аввалроқ, Вашингтон расмийлари, Америка ҳукумати Перунинг Исроилга кетаётган собиқ давлат раҳбарини ушламаслигини маълум қилган эди.