«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 25-турида «Суонси»га қарши кечган ва 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Ишониб бўлмайди. Биз яхши бошлагандик, ўз савиямиздаги жамоага қарши ўйинда яхши натижага эришмоқчи эдик. Аммо улар аввалига биринчи голни, кейин иккинчи голни уришди... Бундай вазиятда ўйинга қайтиш қийин бўлади. Ҳозир фикри-хаёлимиз - премьер-лига. Кубок ва Чемпионлар Лигаси - бошқа.  Биз яхши ўйнашни ва АПЛда қолишни истаймиз. Бу бизнинг бош мақсадимиз», - дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтирган BBC Sport.

Раньери шогирдлари жорий йил ҳисобида АПЛда ғалаба қозонмади. «Лестер» жорий йилда «Челси» (0:3), «Саутҳемптон» (0:3), «Бёрнли» (0:1), «МЮ» (0:3) ва «Суонси» (0:2) ҳисобларини қайд этди. Жамоа АПЛда 540 дақиқадан буён гол ура олмаяпти.

Айни вақтда Англиянинг амалдаги чемпионларни «хавфли ҳудуд»дан 1 ўрин ва 1 очко ажратиб турибди. «Лестер» «Суонси»дан учралган мағлубиятдан кейин 16-ўриндан 17-ўринга тушди (21 очко).