Украинада энг кўп сотилган ўнлигида янги автомобиль номи пайдо бўлди. Бу автомобиль Украинадаги энг арзон автомобиллар ўнлигига ҳам кирган. CarDiagram маълумотига кўра, унинг номи - Ravon R2 .

Ravon — янги автомобиль бренди украиналикларга аввал ҳам яхши маълум бўлган Matiz ва Gentra моделлари энди ушбу марка остида чиқарилмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистон ва америкаликларнинг General Motors қўшма корхонаси корейсча бренд номидан воз кечди ва моделга янги Ravon номи берилди. 

Бу марка, R2 - Chevrolet Spark автомобилининг ўзгартирилган версиясидир. Украинада бу автомобилнинг нархи 189 000 гривнадан (6900 доллар атрофида) бошланади. Энг арзон машиналар рейтингида Ravon R2 учинчи ўринни эгаллаган.