Кембриж герцоги Уильям ва унинг турмуш ўртоғи Кэтрин малика Диананинг ҳалокатидан деярли 20 йил кейин Парижга ташриф буюришади. Бу ҳақида People нашрида хабар берилди

Уильям ва Кэтрин жорий йилнинг март ойида икки кунга Франция пойтахтига келишади. Буюк Британия ҳукумати жуфтликдан мазкур ташрифни амалга оширишни сўради, бироқ сафар фақат хизмат доирасида бўлмайди. 

18 март куни герцог ва герцогиня регби бўйича Франция-Уэльс матчида бўлишади. Шунингдек ёш француз етакчилари иштирокидаги қабул ва Британия элчиси ҳузурида расмий кечки овқат режалаштирилган. 

Малика Диана - шаҳзода Уильямнинг онаси - 1997 йилнинг 31 августида Париж шаҳридаги ЙТҲда ҳалок бўлган.