Тайванда экскурсия автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. CNA агентлиги қутқарув хизматига асосланиб берган хабарига кўра, ушбу ҳодиса 28 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Хабар қилинишича, ушбу ҳодиса Тайбэй шаҳри яқинида, маҳаллий вақт билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 18:00) рўй берди. Автобусда жами 44 сайёҳ бор эди, улардан 28 нафари ҳалок бўлган ва яна бир қанчаси жароҳатланган.

Жароҳатланганлар шифохонага олиб борилган, қутқарувчилар воқеа рўй берган ҳудудда иш олиб бормоқда. Ҳудудга 20дан ортиқ тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган.