АҚШнинг Массачусетс штатида жойлашган Тафтс университети олими Майк Циммерман етказилган механик зарарлардан ёниб кетмайдиган батареяни лойиҳалаштирди.

Майкнинг янги аккумулятори зарбалар, корпуснинг қизиб кетиши ва зарар етишидан қўрқмайди, уни ҳаттоки қайчи билан майдалаб кўриш ҳам мумкин - у бу вақтда ёниб кетмайди ҳамда ишлашда давом этади.

None animated GIF

“Хавфсиз” батареяда одатий электролит ва сепараторнинг ўрнига махсус пластик полимер ишлатилади ва у аккумуляторга ёниб кетишга имконини бермайди. Майкнинг таъкидлашича, қувватнинг янги манбасини ишлаб чиқиш – литий-ионли аккумуляторларни чиқаришга қараганда анча арзонроқ технологик жараён ҳисобланади.

Бироқ ушбу ишланма барқарорлик ва ишлаш бўйича узоқ муддатли жараёндан ўтиши лозим. Шунингдек, бундай технологиянинг юқори сиғимли аккумуляторларда қандай ишлаши ҳам сўроқ остида. Ҳозирча намуна кичик пластина кўринишида, холос.