Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳромжон Аълоев Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Жобир ал-Аҳмад Сабоҳга ишонч ёрлиқларини топширди. 

Маросимда амир Ўзбекистон Кувайтнинг минтақадаги ишончли ва истиқболли ҳамкори эканини қайд этиб ўтган. У Ўзбекистон ва Кувайт муносабатларини барча йўналишларда янги босқичга олиб чиқишда ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдириб ўтган.

Кувайт раҳбари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловнинг 7-10 февраль кунлари давомида ушбу мамлакатга ташрифи икки давлат муносабатларида муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаган. Комилов ўз сафари вақтида амир билан учрашувида икки томонлама муносабатларнинг, аввало, савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганди.