Жанубий Корея прокуратураси 13 февралда Samsung корпорацияси раиси ўринбосари, аслида эса деярли унинг раҳбари ҳисобланган Ли Чжэ Ённи мамлакат президенти Пак Кин Хенинг импичментига олиб келган йирик коррупцион можаро сабабли порахўрликда айблов билан сўроқ қилди.

"Рёнхап" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ли Чжэ Ён можарони тергов қилаётган терговчиларга рост кўрсатмалар беришга ваъда берган. Сўроққа, шунингдек,  Samsung Electronics’нинг бошқа раҳбарлари ҳам чақиртирилганлар.

Ли Чжэ Ён аввалроқ 12 январда сўроқ қилинганди ва прокуратура уни порахўрлик, талон-тарожлик ва ёлғон кўрсатмалар беришда айбловлар бўйича ҳибсга олишга рухсат сўраган. Бироқ суд бунга рухсат бермаган. 

Жанубий Кореяда коррупцион можаро матбуотда мамлакатнинг йирик корпорациялари, жумладан Samsung собиқ президентнинг дугонаси Цой Сун Силнинг жамғармаларига йирик маблағлар киритиш эвазига ҳукуматнинг имтиёзларини олганликлари ҳақида маълумот пайдо бўлгандан кейин авж олган. Цой Сун Сил ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламай туриб, президент маъмурияти ишларига аралашиб келган ва юқорида алоқаларга эгалидиган фойдаланиб, фойда кўрган.

Терговчилар Ли Чжэ Ённи у Цой Сун Силга 36,3 млн долларни пора сифатида берганликда ёки таклиф қилганликда гумон қилмоқдалар. Ли Чжэ Ён пора эвазига иккита шўъба корхона бирлашишига мамлакатнинг пенсия суғурталаши давлат жамғармаси томонидан қўллаб-қувватлов олмоқчи бўлган. Таъкидланишича, бу битим Samsung Electronics бошқарувининг компания раиси, ҳозирда шифохонада бўлган Ли Гин Хидан унинг ёлғиз ўғли Ли Чжэ Ёнга "силлиқ" ўтишида ҳал қилувчи битим бўлган.