«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро 2006 йилда «Ливерпуль» футболчиси бўлишни орзу қилгани ҳақида гапирди.

«Агар менда ўшанда танлаш имконияти бўлганида Англия чемпионатига йўл олардим ва «Ливерпуль» футболчисига айланардим. Болалигимдан буён шу жамоага мухлислик қилганман», – дея Агуэронинг сўзларини келтирган TZ.

Маълумот учун, 2006 йилда аргентиналик бу футболчи «Индепендьенте»дан «Атлетико»га ўтган, 5 йилдан сўнг эса «Манчестер Сити» аъзосига айланганди.

Бунда олдинги хабарларда 28 ёшли Агуэро «шаҳарликлар» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўзига нисбатан эътиборсизлигидан норозилиги ва ёзда бошқа жамоага ўтишни режалаштираётгани айтилганди.