АҚШ махфий хизмат раҳбари Жозеф Клэнси 4 март куни ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага асосланган ҳолда АВС телеканали хабар тарқатди.

АҚШнинг юқори мартабали шахслари хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланадиган хизмат раҳбарлигига Клэнси 2015 йилда тайинланганди. 

Охирги йилларда Махфий хизмат Оқ уй ҳудудига бир неча марта бегоналар бостириб киришга уриниши туфайли кўп марта танқид қилинди. Шунингдек агентлар хулқи билан боғлиқ можаролар рўй берди.

Клэнсидан аввалги раҳбар Жулия Пирсон мамлакат фуқароси Омар Гонсалес пичоқ билан қуролланган ҳолда Оқ уй залига киришга бир неча марта урингани билан боғлиқ можародан кейин ишдан кетганди.

АҚШ Махфий хизмати ҳақида кўпчиликка номаълум 5 факт