Россиянинг «Виктор Леонов» ҳарбий кемаси АҚШнинг шарқий қирғоғида кезиб юрганида пайқашган. Бу ҳақда америкалик амалдорларга асосланган ҳолда Fox News телеканали хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, Россия ҳарбий-денгиз флотининг разведка ишларини амалга оширувчи «Виктор Леонов» кемаси АҚШда Дональд Трамп президентлик бошлаганидан буён бу мамлакатнинг шарқий қирғоғида суза бошлаган.

Ушбу кема «ер-ҳаво» типидаги ракеталар мажмуаси, гидролокатор, шунингдек, сигналларни тутувчи SIGNIT  тизими билан жиҳозланган.

Айни вақтда ҳарбий кема халқаро сувларда, Делавэр штати қирғоқларидан 70 миль масофада турибди. Уни америкаликлар крейсерлари қўриқламаяпти.

Охирги марта россияликларнинг ҳарбий разведка кемаси, 2015 йили Куба ва Америка музокаралари бошланишидан бир кун олдин огоҳлантиришсиз Ҳавана портига лангар ташлаганди.