Адольф Ҳитлер туғилган шаҳар Браунау-ам-Иннда полиция унга жуда ҳам ўхшаб кетувчи шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Австриянинг 25 ёшли фуқароси ўз хонадонида қўлга олинган ҳамда бу жараёнда қаршилик кўрсатмаган.

У нацистлар мафкурасини шарафлагани учун ҳибсга олинди.

Аввалроқ Ҳитлерга ўхшаш бўлган шахсни китоблар дўконида - Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журнални ўқиб ўтирганини кўришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Шунингдек маҳаллий аҳоли вакиллари йигитни Адольф Ҳитлер туғилган уй ёнида кўп бора учратишган ва у ўзини Харальд Ҳитлер деб таништирган.