Италиянинг «Ювентус» клуби собиқ ҳимоячиси Мартин Касерес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «Барселона» футболчининг хизматига қизиқмоқда ва яқин орада бу борада музокара бошламоқчи. Алейш Видалнинг жиддий жароҳат олиб, 5 ойга сафдан чиқиши сабаб, «Барселона» 29 ёшли уругвайлик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин.

Касерес 2016 йилдан буён эркин агент мақомида юрибди. Январь ойида у «Милан» ва «Бешиктош» жамоалари билан музокаралар олиб борган, аммо томонлар шартнома борасида келишувга эриша олмаганди.