Энг йирик алоқа оператори Beeline Багам ороллари роумингида интернет-мулоқотнинг имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар қилди. Маълумотларга кўра, BTC компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланган. 

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий оператор билан ишончли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Beeline  абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компанияси билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та мамлакатда 231 оператор томонидан тақдим этилади.

Beeline бренди Ўзбекистон ҳудудида МЧЖ Unitel‘нинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрь куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM -операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2015 йил натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9,9 миллион кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентабрдан бошлаб “Unitel” МЧЖ “Beeline” савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабрь куни “Unitel” компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб, 3G тармоғи ишга туширилиши тўғрисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Beeline Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.

Buzton Қўшма корхонаси 1995 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Биринчи босқичда компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий рақамли телефон алоқасини тақдим этиш ҳисобланар эди. 2000 йилдан бошлаб компания телекоммуникациялар бозорида ўз фаолият доирасини кенгайтирди ва Интернетга кириш ҳамда маълумотлар узатиш бўйича хизматлар тақдим этишни бошлади. Ҳозирги кунда Buzton ҚК интеграцияланган алоқа хизматлари оператори сифатида фаолият кўрсатмоқда, яъни мижозларга замонавий телекоммуникация хизматлари бутун мажмуасини: телефония, маълумотлар узатиш ва Интернетга кириш хизматларини тақдим этмоқда. 2008 йилда Buzton ҚК МЧЖ VimpelCom Компаниялар гуруҳи таркибига кирди.