Буюк Британиядаги British Motor Heritage компанияси биринчи авлод MINI автомобиллари учун янги кузовлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш апрель ойидан бошланади. 

Дастлаб 15 дона кузов ишлаб чиқилади. Унинг ҳар бири 9950 фунт стерлинг (12,5 АҚШ долларига яқин) туради. Буюртмалар 25 фоизлик тўлов амалга оширилгач, ясалади. 

Хабарларга кўра, биринчи MINI автомобилларининг олди қисми тагида, қанотларининг ички томонида ҳамда орқа подрамникда занглаш кўпроқ кузатилади. Бундан ташқари, моделнинг кузови кейинги авлод намуналаридан сезиларли фарқланади. 

1975 йилда асос солинган British Motor Heritage компанияси ўзи ташкил этилган вақтдан бери классик Британия автомобиллари учун 6 мингга яқин кузов ишлаб чиқди. Компания нафақат MINI учун, балки MG, Triumph ва Austin Healey моделларига ҳам кузовлар ишлаб чиқаради.