Украинада йўл четида қолдирилган Honda Civic автомобилига бир соатда 7та машина ҳайдовчиси урилди. Ташқи кузатув камерасига ёзилган ҳодиса YouTube сайтида эълон қилинган.

Барча тўқнашув бир соат ичида содир бўлди. Toyota Corolla, иккита Daewoo Lanos, Peugeot 107, Honda Civic, Toyota Avensis ва Volkswagen Caddy Honda Civic машинасига келиб урилган. Олти нафар ҳайдовчи воқеа жойидан қорасини ўчирган бўлса, фақатгина Volkswagen Caddy ҳайдовчиси ҳодиса оқибатини кўриш учун машинасидан тушган. 

Quto нашрининг аниқлик киритишича, Украинанинг маъмурий жавобгарлик кодексида ЙТҲ жойини ташлаб кетганлик учун жарима, 30-40 соатлик жамоат ишлари ёки 10-15 суткага маъмурий ҳибсда сақлаш белгиланган.