АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяни «жуда катта муаммо» деб атади. Америка у билан жуда қатъий равишда келишиб олади, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

«Шимолий Корея — катта-катта муаммодир ва биз уни кескин суръатда ҳал қиламиз», — деган Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида. 

Бироқ, таъкидланишича, АҚШ президенти КХДРнинг «ядровий хоҳиш-истаклари» қайтарзда ҳал қилиниши бўйича Америка стратегиясини эълон қилмаган.