Savills халқаро кўчмас мулк агентлиги дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингини тақдим этди.

Рейтингга кўра, Копенгаген (Дания) яшаш учун энг қулай шаҳар дея тан олинди. Рўйхатдаги иккинчи ва учинчи ўринларни Стокгольм (Швеция) ва Мельбурн (Австралия) эгаллади. 

"Дания пойтахти, бошқа катта шаҳрлардан фарқли ўлароқ, ҳозирча тараққий этган кўнгилочар инфратузилмани таклиф эта олмайди. Бироқ ёш мутахассисларнинг кейинги авлоди ҳойнаҳой унга рўйхушлик беради, чунки уларнинг жисмоний саломатлиги ва фаровон ҳаётига у ёки бу локация таъсир ўтказиши мумкинлиги катта аҳамиятга эга бўлади", - дея таъкидланади агентликда. 

Шаҳар қулайлиги сифатига атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси, жиноятчилик даражаси, ишгача бўлган йўлга сарфланувчи вақт ва соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият таъсир кўрсатади. 

Копенгаген, Дания

Ўтган йили The Local портали ва Metropolis журналида чоп этилган энг қулай шаҳарлар рейтингларда ҳам Копенгаген етакчилик қилган. 2013 ва 2014 йилларда Британиянинг Monocle журнали версиясида ҳам шу шаҳар биринчиликни қўлга киритган.

Стокгольм, Швеция
Мельбурн, Австралия