Туркия президенти айни кунларда Форс кўрфази бўйидаги давлатлар бўйлаб турне ўтказмоқда.

У бугун Саудия Арабистони қироли билан учрашди. Салмон ибн Абдулазиз Эрдўғанни Ар-Риёд шаҳридаги "Ямама" саройида қабул қилган.

Қабул маросимидан кейин Эрдўған ўз шарафига уюштирилган тушликда бўлган.

Кейин эса Туркия давлат раҳбари икки давлат делегациялари учрашувида қатнашган.