Калифорния иқтисоди бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди ва Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётидаги асосий куч ҳисобланади. Шу билан бирга, штат АҚШ федерал бюджетининг энг катта ҳиссасини кўтаради.

Калифорния штати — Ялпи ички маҳсулот ҳажмига кўра фақат АҚШ, Хитой, Япония, Германия ва Буюк Британиядангина ортда қолади. АҚШ иқтисодий таҳлиллар бюроси маълумотига кўра, штатнинг ЯИМи 2,46 трлн дол­ла­рни ташкил қилади.

ЯИМ ҳажми бўйича юқори ўнлик:
1. АҚШ: 18,04 трлн доллар (Калифорния билан бирга қўшиб ҳисобланганда)
2. Хитой: 11,18 трлн доллар
3. Япония: 4,12 трлн доллар
4. Германия: 3,37 трлн доллар
5. Буюк Британия: 2,86 трлн доллар
6. Калифорния: 2,46 трлн доллар
7. Франция: 2,42 трлн доллар
8. Ҳиндистон: 2,07 трлн доллар
9. Италия: 1,82 трлн доллар
10. Бразилия: 1,78 трлн доллар.