Канадалик физиклар микросхемаларни атом даражасида атом-куч микроскопи ёрдамида "босиш" технологиясини яратишга муваффақ бўлишганини айтмоқдалар. Бу технология компьютернинг энергия сарфлашини 10 минг марталаб камайтиришга имкон беради, дейилмоқда Nature Communications нашрида чоп этилган мақолада.

"Фараз қилинг, одатда бир кунга етувчи телефонингиз батарейкасидаги қувват қурилмангиз процессорида ҳисоблашлар учун кичик сондаги электронлар ишлатилгани сабаб бир ҳафтага етса. Бундай микросхемаларни яратиш усули кўзи ожизлар учун Брайл шрифти ишлашига ўхшайди – сиз жуда ингичка игнани сиртга олиб келасиз ва бутун материяда мавжуд кучларни қўллаб атомларни "пайпаслайсиз"", деб айтмоқда Эдмонтондаги (Канада) Альберта университети ходимаси Талина Хафф.

Хафф ва унинг ҳамкасбларининг айтишича, улар микрооламни кузатиш учун қўлланадиган энг илғор технологиялардан бири бўлган атом-куч микроскопиясини нафақат алоҳида атомларни, балки улар атрофида айланувчи электронлар ҳаракатланишини кузатиш учун ҳам мослай олдилар.

Физиклар анча йил олдинроқ алоҳида атомларни бошқаришни ўрганиб олганлар – 1989 йилдаёқ IBM компанияси олимлари кремнийдан иборат сиртда ксеноннинг 50 та атомидан I, B ва M ҳарфларини тузиш учун туннел микроскопини қўллаганлар. Бу муваффақият  кўпчиликни яқин орада "атом" электроникаси асри келишига ишонтирган, бироқ мўъжиза юз бермаган – атомларни квант физикаси қонунлари туфайли бошқариш жуда мураккаб бўлган. Атомлар ортидан оддий кузатувлар улар билан ўзаро ҳаракатланиш ҳам ҳисобланади, бу эса алоҳида атомлардан мураккаб ва зич "тасвирларни" яратишга халақит беради. 

Канадалик олимлар эса бу муаммони атом-куч микроскопи оладиган тасвирларни таҳлил қилувчи, электронлар ҳаракатини кузатувчи ва олимларга атомларни етарлича аниқ ва қайишқоқ тарзда бошқаришга имкон берувчи махсус алгоритм яратишди.  

Бу алгоритмнинг ишлашида асосий элементлари махсус ишчи сирт – водород атомлари билан қопланган кремний варағи ва якка протонларни бошқаришга созланган микроскоп игнаси ҳисобланади. Олимлар бу элементлар эвазига кремнийнинг алоҳида атомлари орасидаги алоқани кўра олганлар ва бошқа атомларга тегмаган ҳолда уларнинг электр ўтказувчи хусусиятларини ўзгартирган ҳолда бошқара олганлар.

Истиқболда бу усул микросхемаларни "атом-атом" қилиб йиғишга ва жуда кам электр энергия сарфловчи ёки ноодатий квант хусусиятларига эга квант ҳисоблаш асбобларини яратишга имкон беради.