Хитой атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги текширувларнинг навбатдаги босқичида мамлакатнинг 18 та шаҳарига ҳаво ифлсланиши даражаси ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилинишини текшириш учун инспекцион гуруҳлар жўнатади. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда

15 февралдан 15 мартгача Хитойнинг шимолий қисмидаги 18 та шаҳарга, жумладан,  Пекин, Тяньцзинь ва Тайюанга умумий ҳисобда 260 нафар инспектор юборилади.

Ўтган йили худди шундай текширувлар вақтида табиатни муҳофаза қилиш сиёсатини бузганлик бўйича 720 киши ушланган, яна 6454 киши жавобгарликка тортилган. 

Хитой ҳукумати 2017 йилда шаҳар ва уездлардаги ҳаво ифлосланганлиги даражасини 2012 йилги кўрсаткичларга нисбатан 10 фоизга қисқартирмоқчи. Шу билан бирга Пекинда, қўшни  Тяньцзин ва Хэбэй вилоятида ҳаводаги майда зарралар миқдори 25 фоизга камайиши керак.