Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасига асосланиб, Norma хабар берди.

Ушбу лойиҳага МДҲ давлатлари парламентлараро ассамблеясининг 35-ялпи мажлисида қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида»ги намунавий қонун асос қилиб олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси хусусий бандлик агентликлари, яъни ходимларни танлаш, шунингдек талабгорларга бўш иш ўринларини эгаллашга кўмаклашиш ва меҳнат бозорида бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.

Бундан ташқари, хусусий кадрлар агентликлари фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияни бажаришлари мумкинлиги кўзда тутилмоқда. Бироқ бу фаолият учун лицензия талаб қилинади.

Лойиҳада рекрутинг ташкилотлари, шунингдек меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда улар ишидаги алоҳида жиҳатлар, хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ўз аксини топган.

Лойиҳага кўра, хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан назоратни ижро этувчи ҳокимиятнинг ваколатли органлари амалга оширади.

Лойиҳа тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.