Испания кубогининг 2016/2017 йилги мавсуми финал учрашуви ўтказиладиган жой номи маълум бўлди. Бу ҳақда Испания Қироллиги футбол федерацияси хабар тарқатди.

«Барселона» ва «Алавес» учрашадиган финал ўйини Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида ўтказилади.

Испания кубогининг 2016/17 йилги мавсумдаги ҳал қилувчи учрашуви 27 май куни ўтказилади. «Атлетико» учрашувни ўз стадионида қабул қилишга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Атлетико» янги қуриб битказилаётган стадионида ҳар доим кубок финалларини ўтказишни таклиф қилиб чиққанди.