Испания қуролли кучлари Латвияга 6 та янги Leopard 2E танки, 10 тача Pizarro бронетранспортёри ва 350 нафар ҳарбийни ташлашини эълон қилди, деб хабар бермоқда Delfi интернет-портали.

"Extremadura механизациялашган пиёда аскарлар бригадасидан 350 нафар киши ва ҳарбий техника ўзининг Бадахосдаги доимий жойидан кўчирилади ва Латвияда май ўрталарида Канада бошчилигида ўтадиган НАТО ҳарбий машғулотларида биринчи марта намойиш қилинади", деб маълум қилинган хабарда.

2016 йил Варшавада ўтган НАТО саммитида альянс Латвия, Литва, Эстония ва Польшада бу мамлакатлар илтимоси билан кўп миллатли батальонларни жойлаштиришга қарор қилган. Ўшанда Латвияда жойлаштириладиган батальон контингенти асосини Канада, Литвада – Германия, Эстонияда – Буюк Британия ва Польшадагини АҚШ тақдим қилишига қарор қилинган.