Истанбул аэропортидаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган 45 кишига умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланган ҳолда Cumhuriyet газетаси хабар тарқатди.

Ўтган йилнинг 28 июнида Отатурк номидаги халқаро аэропортнинг терминалига кириш қисмида, чиқишда ва автомобиллар тураргоҳида рўй берган портлашлар оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, шундан 19 нафари хорижлик эди. Шунингдек, теракт оқибатида 239 киши жароҳатланганди.

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ушбу теракт ИШИД томонидан содир этилганини маълум қилган.

Прокуратура 45 кишига нисбатан жами 3342 йиллик муддатга қамоқ жазоси сўраш назарда тутилган айблов тайёрламоқда.