Тез орада АҚШнинг Жанубий Калифорниядаги электрэенергиясига бўлган эҳтиёжи аккумулятор батареялари ёрдамида қопланса ажаб эмас. Гап шундаки, сўнгги вақтларда литий-ионли батареялар таннархи тобора пасаймоқда. Шунга кўра, бу каби аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи 3та йирик компания – Tesla Motors, AES Corporation ва Altagas Ltd энергияни сақлаш бўйича йирик иншоотларни фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Биргина Жанубий Калифорнияда барпо этилган шу каби иншоотларнинг умумий қуввати 2016 йили бутун дунёда қурилган шу каби корхоналарнинг 15 фоизини ташкил этади. 

Tesla Motors асосчиси ва эгаси Илон Маск (чапда) аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи янги завод тақдимотида

Яқинда рўй берган ҳалокатдан сўнг, атмосферага минглаб тонна метан гази қўшилган эди. Шундан сўнг, Калифорниянинг Southern California Edison энергетика компанияси табиий газда ишловчи айрим электрстанцияларини аккумуляторларга алмаштиришга қарор қилди. 

Катта миқдордаги энергияни сақлаш учун бир нечта улкан батарея ёки жуда кўплаб катта бўлмаган батареялар талаб этилади. Бунда гап миллионлаб батареялар ҳақида боради. Бундай талаб аккумулятор ишлаб чиқарувчи компаниялар учун муаммо туғдирмади. Улар вазифани ўта қисқа вақт, 6 ойда уддалашди.  

Аккумулятор электростанцияларининг бир неча устун жиҳатлари бор. Уларни қуриш ва фойдаланиш анча осон. Бундан ташқари, атроф-муҳитга зарар етказмайди. Тиғиз вақтларда электрэнергияга бўлган талаб зудлик билан таъминланади.