Кун.uz янгиликлар сайтида ишлашни истайсизми?

Биз сизга жуда қулай имкониятни тақдим қиламиз. Кун.uz қуйидаги йўналишлар бўйича:

- Журналист-мухбир (тадбирларни ёритиб борадиган, матбуот анжуманларида иштирок этиб, долзарб мақолалар тайёрлай оладиган);

- Журналист-таржимон (энг сўнгги хабарларни тезкорлик билан рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига таржима қиладиган);

- Корректор (мақола ва хабарларни ўқиб, уларнинг имлосини тузатадиган) ходимларни ишга таклиф этади.

Ўзбек, рус (инглиз) тилларини мукаммал билиш, компьютерда бемалол ишлаш ва журналистикани битирганлиги ҳақида олий маълумот талаб этилади.

Кун.uz’да ишлаш истаги пайдо бўлган бўлса, ўз маълумотномангизни info@kun.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. 

Қўшимча саволлар учун телефон рақами:+998 71 288 34 02 (Қўнғироқлар 11:00 дан 17:00 гача қабул қилинади)