Малайзия полицияси Шимолий Корея раҳбари Ким Ченнинг акаси Ким Чен Нам Куала-Лумпурдаги аэропортда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳозирча марҳумнинг ўлими сабабини аниқламади.

Бундан олдинги хабарларда Ким Чен Нам заҳарли игна билан қуролланган икки аёл кишининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани айтилганди. Манбалар қотиллик КХДР махсус хизматлари ходимлари томонидан содир этилганини маълум қилди.

Ким Чен Нам ўз амакиси қатлидан кейин Шимолий Кореядан чиқиб кетганди. 2014 йилда уни Куала-Лумпурдаги ресторанлардан бирида учратиб қолишганди.

Малайзияда Ким Чен Иннинг акаси ўлдирилди, полиция қотиллик ортида ким турганини айтди