«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигасининг чорак финали доирасида «Наполи»га қарши ўйин арафасида интервью берди. У рақиб жамоанинг афсонавий футболчиси Диего Марадона ҳам неаполликлар делегацияси билан Мадридга келгани хусусидаги фикрларини билдириб ўтган.

«Наполи» таркибида жуда яхши футболчилар йиғилган, уларнинг ҳужум чизиғи кучли. Улар тезкор футбол намойиш этишади, бизга бундай вақтда қийин бўлади. Биз рақиб бизни қарши ҳужумларда ушлашига йўл қўймаслигимиз керак.

Бу учрашувни финал деб аташ керакмас. Ҳа, бу муҳим ўйин, аммо финал Кардиффда бўлиб ўтади. Олдиндаги баҳсда ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз керак, чунки «Наполи» кучли жамоа.

Диего Марадона дейсизми?  Мен уни 14 ёшлигимдан бери биламан, уни ҳурмат қилишимни яна бир бор таъкидлаган ҳолда айтишим керакки, биз майдондаги рақиб ҳақида ўйлашимиз керак, мен ундан кўра, майдондаги футболчилардан хавфсирайман», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Football Italia.

«Реал» – «Наполи» учрашуви 15 февраль оқшомида «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилади, жавоб учрашуви 7 март куни Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида ўтказилиши белгиланган.

Марадона «Наполи» билан Мадридга келди. Бу Модрични чўчитди