Бразилиялик мухбир фалокат юз беришидан бир неча сония олдин уни башорат қилди, деб хабар берди The Mirror нашри.

У кадрда аввалроқ мамлакатнинг Параиба штатида юз берган ЙТҲ ҳақида гапираётган пайтда “Қандай бу рўй берди? Кўрамиз” деган ҳамда бир неча сониядан сўнг мотоцикл фалокатга учрайдиган жойни кўрсатди. 

Журналист юз берган ҳолатдан таажжубга тушмади ҳамда ўткинчилар жабрланганга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишаётган бир пайтда ҳодиса ҳақида гапиришда давом этди.

Нашрнинг таъкидлашича, бир неча фойдаланувчилар видеоролик тагидаги изоҳларда мухбирни “келажакни кўра оладиган инсон” деб аташган.