АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флинн Трамп жамоасининг муваффақиятли иш олиб боришига ишонч билдирди. Associated Press агентлиги хабарига кўра, у бу ҳақда истеъфога чиқиш ҳақидаги мактубида ёзган.

«Мен президент Дональд Трампнинг кучли бошқарувида вице-президент Майк Пенс ва ажойиб жамоа йиғилган, бу жамоа АҚШ тарихига киради, мен қаттиқ ишонаманки, Америка халқи уларга Американи янада буюк қилишда ёрдам беради», — дейилган Флиннинг мактубида.

У «шундай ҳал қилувчи паллаларда» АҚШга хизмат қилганидан фахрланишини айтган.

Флинн қўшимча қилганки, унинг учун Трамп билан, «3 ҳафта ичида АҚШ ташқи сиёсатини тубдан ўзгартириб, бу мамлакатни яна дунёдаги етакчи давлатга олиб чиққан» сиёсатчи билан ишлаш шараф бўлган.

У Трампга «шахсий ишончи» учун миннатдорчилик билдирган.

Трампнинг Россия билан алоқалари борлиги айтилган маслаҳатчиси истеъфо берди

Рус элчиси билан гаплашган америкалик амалдор нега истеъфога чиқди?