АҚШ Сенати аксар овоз билан Стивен Мнучинни АҚШ молия вазири лавозимига тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Мнучин номзодини 53 сенатор маъқуллаган, 47 нафари қарши овоз берган. 

Қайд этилишича, унинг номзоди учун демократ-сенаторлардан бири Жо Мэнчин ҳам овоз берган.

Мнучин январь ойида Россияга қарши санкцияларни юз фоиз қўллаб-қувватлашини билдирган эди.