«Барселона» клубининг маркетинг бўйича собиқ директори Марк Ингла швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович нима учун каталонияликлар жамоасида муваффақиятли иштирок эта олмагани ва бу клубда ўйнаб кета олмагани ҳақида гапирди.

«О, у жуда қудратли йиртқичдек, ҳақиқий машина. Аммо, гап шундаки, унинг ёнида бошқа машина бор эди, кичикроқ, лекин кучли машина. Ахир икки айиқ бир уяда овқатлана олмайдику (кулади).

Иброҳимович бир қадар дангаса, бир нуқтага боғланиб қолган футболчи эди. Мессига эса майдонда кенглик керак эди, у шуни талаб қиларди. Златан унга керак ҳудудни эгаллаб олганди.

Мен ўйлайманки, Лионелга Златаннинг ёнида жой етишмасди, шунинг учун ҳам уларнинг ўртасида кичик келишмовчилик юзага келганди», дея Ингланинг сўзларини келтирган Telefoot.

Бундан олдинги хабарларда Ибраҳимович жамоанинг ўша вақтдаги мураббийи Хосеп Гвардиола билан зиддият туфайли жамоадан кетгани айтиларди.