Дональд Трампнинг баёнот беришича, АҚШ Канада каби қўшниси борлиги учун ҳам омади чопган мамлакатдир. У Канада бош вазири Жастин Тюрдо билан ўтказган қўшма матбуот-анжуманида шудай фикрларни билдирди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Канада нафақат умумий чегарага эга, балки икки мамлакат мудофаа соҳасида умумий қадриятлар ва манфаатларни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, Америка президенти Канаданинг ИШИДга қарши курашга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолаган. 

Трампнинг қайд этишича, ушбу икки мамлакат бирга ишлаганда янада кучлироқ бўлади. У Тюрдога умумий мақсадларга эришиш учун бирга ишлашга тайёрлигини билдирди.