Туркия полицияси 12-13 июнь кунлари давомида Курдистон ишчилар партиясига алоқадор 834 кишини қўлга олган.  Reuters агентлиги ҳукуматдаги манбасига асосланиб хабар беришича, улар қуролли исён кўтаришда гумон қилинган.

Полиция бўлинмалари мамлакатнинг 37 вилоятида қўққисдан амалиёт ўтказган. Ҳукумат кучлари фаоллашувига курдлар 15 февраль куни оммавий равишда ҳукуматга қарши қўзғолон кўтаришни режалаштиргани тўғрисида олинган маълумот сабаб бўлган.

Рейдлар давомида иккита Калашников автомати, 11та тўппонча, 15та милтиқ ва кўплаб ўқ-дори мусодара қилинган. Курдлар ташкилоти маълум қилдики, полиция амалиёти конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумдан олдин курдларни кучсизлантиришга қаратилган.

2017 йилнинг январида Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишик Трамп бошчилигидаги янги маъмурият Сурия курдларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишига умид қилишини айтгангани хабар қилинганди.